Aсрлар қаъридан боққан Навоий

Каттақўрғон туманидаги 55-умумий ўрта таълим мактабида ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишлаб «Aсрлар қаъридан боққан Навоий» мавзусида тадбир ўтказилди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси ва туман ҳокимлиги, шунингдек, маҳалла фаоллари иштирок этган тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан Навоийнинг рубоий, ғазалларидан намуналар ўқилди, достонларидан саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Суннат ЖЎРАЕВ.