Айни дамларда Самарқандда юнон-рум кураши бўйича халқаро мусобақа бошланди

«Самарқанд кубоги» мусобақалари Юнон-Рум кураши вилоят федерациясининг собиқ раҳбари Фарҳод Шарипов хотирасига бағишланган.

III ёшлар мусобақасида 200 нафардан ортиқ 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар иштирок этаяпти. Улар республикамизнинг барча вилоятлари ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия давлатидан келишган терма жамоалардан иборат.Бугун 45, 51, 60, 71, 92 киллограмм вазн тоифасидаги 115 нафар ёш курашчилар куч синовидан ўтмоқда.

Эртага 6 апрель куни 48, 55, 65, 80, 110 киллограмм вазндагилар беллашади.

Мазкур мусобақада ғолиб бўлганлар жорий йил 8-14 май кунлари Тошкентда бўладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади.

Унда ҳам зафар қучганлар август ойида Аргентинада ўтадиган мусобақада қатнашиш йўлланмасини қўлга киритади.

Мусобақа якунида яъни эртага 18:00 да ғолиблар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Айни дамларда мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтяпти.