Бағдод касалхонасидаги ёнғинда ҳалок бўлганлар 28 кишига етди

Боғдоддаги COVID-19 билан касалланганлар касалхонасида ёнғин қурбонлари сони 28 тага eтди, дея хабар бермоқда Dijlah телеканали.

Аввалроқ Sky News Arabiya ушбу тиббий муассасада 23 кишининг ўлими ҳақида хабар берган эди.

"Ал-Хатиб касалхонасида қурбонлар сони 28 кишига ўсди, 50 нафардан зиёд киши жароҳатланган. Бу рақамлар ортиши мумкин", дейилади манбада.

ОАВ хабарларига кўра, ёнғин кислород балонининг портлаши ва ўлимнинг аксарияти углерод оксидидан заҳарланиш оқибатида келиб чиққан.

Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Каземий воқеани ўрганиш жараёнида бир қатор касалхона раҳбарларини ҳибсга олишга буйруқ берди.