Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Супероғир вазн тоифасида мағлубият ва муросасиз одимлаётган чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жангига оид тафсилотлар маълум бўлди.

Ҳамюртимиз 17 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида рингга чиқиши кутилмоқда. Ҳозирча Баҳодирга ким рақиблик қилиши маълум эмас. Тез орада бу борада расмий маълумотларга эга бўламиз.  

Маълумот учун: Ар-Риёддаги бокс оқшомининг асосий жанги айнан Жалолов вазнидаги чемпионлар - британиялик Тайсон Фьюри ҳамда украиналик Александр Усик ўртасида кечади. Фьюри WBC чемпиони, Усик эса қолган барча камарлар соҳиби бўлиб турибди.