Банкоматни тунамоқчи бўлган шахс воқеа жойида ушланди
- 20.10.2020 19:00
- 519
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг 15 октябрь куни АТ Агробанк Ғаллаорол тумани бўлими биносида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Жиззах вилояти қўриқлаш бошқармаси ходимлари соат 00:40 ларда кузатув камераси монитори орқали банк биноси ёнида жойлашган банкомат хонасига ноъмалум шахс томонидан юзига ниқоб таққан ҳолда кириб, пул маблағларини ғайриқонуний равишда олишга уринаётганлигини кўришади.
Ходимлар томонидан кўрилган тезкор чора-тадбир натижасида ушбу шахс банкомат хонасидан чиқиб кетишга улгурмай ушланган.
Шундан сўнг ходимлар томонидан туман ИИБга хабар берилган ва воқеа жойига етиб келган тезкор тергов гуруҳига ўрнатилган тартибда топширилган.
Ҳолат юзасидан фуқаронинг шахсига аниқлик киритилганда мазкур шахс Ғаллаорол тумани Қипчоқсув ҚФЙда яшовчи 1999 йилда Самарқанд вилоятида туғилган О.З. эканлиги аниқланган.
Ҳозирда туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштурув ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 60 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!