Байден Россияга санкциялар жорий этиш ташаббускорини разведка бошқармаси бошлиғи этиб тайинламоқчи

АҚШнинг демократик партиядан сайланган президенти Жозеф Байден илгари Россияга қарши санкциялар жорий этиш устида ишлаган ва Москванинг сайловларга "аралашуви"ни текширган Дэвид Коэнни Марказий разведка бошқармаси раҳбари этиб тайинламоқчи. Бу ҳақда “The New York Times” газетаси манбаларга асосланиб ёзмоқда.

Аниқлик киритилишича, Байден ҳали якуний қарорга келмаган. Бу бошқа лавозимлар, хусусан, адлия вазирлиги бошлиғи ва Пентагон раҳбари вазифалари тақсимланишига боғлиқ. Бироқ нашр маълумотига кўра, бош маслаҳатчилар Байденнинг Коэнга ён босишини билдиришди.

Майкл Моррелл разведка бошқармаси директори лавозимига иккинчи номзод бўлиб қолмоқда. Газетанинг ёзишича, АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп Барак Обама даврида Моррел департамент раҳбарининг ўринбосари ва икки марта разведка бошқармаси директори вазифасини вақтинча бажарувчиси бўлган. Бироқ баъзи қонунчилар унинг номзодига қарши. Чунки илгари у қийноқларни ўз ичига олган дастурларни қўллаб-қувватлаган.

“The New York Times” хабарига кўра, 2015-2017 йилларда Коэн марказий разведка бошқармаси, федерал қидирув бюроси (ФБР) ва АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги томонидан Трамп ғолиб чиққан 2016 йилги президентлик сайловларига аралашиш бўйича қўшма текширувда қатнашган. Бундан ташқари, у молия вазирлигида ишлаётганда Россия ва Эронга қарши санкциялар билан боғлиқ масалаларни назорат қилган эди.

Аввалроқ Байденнинг давлат котиби лавозими номзоди бўйича бир қарорга келгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу лавозимни дипломат ва Байденнинг азалий иттифоқчиси Тони Блинкен ҳам эгаллаши мумкин. Бошқа номзодлар рўйхатида - сенаторлар Крис Кус ва Крис Мерфи, собиқ давлат котиби муовини ва Россиядаги элчи Уилям Бернс ва Обаманинг собиқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Сюзан Райс бор.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.