Белгиланган умумий ёшдан икки йил олдин ҳам пенсияга чиқиш мумкин
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддасида ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш тартиби белгиланган.
Унга кўра, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонуни 25-моддаси ва «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 14-моддасига мувофиқ ва Меҳнат кодекси 100-моддасида кўрсатилган сабабларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда умумий асосларда белгиланган пенсия ёши арафасида бўлган ходимларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш ва тўлаш кўзда тутилган.
Ж.Абрақулов,
бюджетдан ташқари
пенсия жамғармаси Булунғур туман бўлими бошлиғи.