Бельгияликларга заҳарли ниқоблар тарқатилган бўлиши мумкин
- 28.02.2021 18:12
- 95
- Хориж
Бельгия ҳукумати тасодифан заҳарли моддалар бўлган ниқобларни тарқатди. Бу ҳақда Бельгия соғлиқни сақлаш илмий-тадқиқот институтининг махфий ҳисоботига таяниб, The Brussels Times хабар бермоқда.
Европа мамлакати ҳукумати, умуман олганда, 15 миллионта матоли ниқобни бепул тарқатди. Уларнинг барчаси Осиёда Лексембургнинг Avrox компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Хабарда айтилишича, улар таркибида нафас йўлларига зарар етказувчи кумуш ва диоксид титани микроскопик зарралари бўлиши мумкин.
Олимлар ушбу ниқоблардан фойдаланиш, айниқса, сурункали нафас йўллари касалликлари (пневмония)га сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришди. Бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида хабар тарқалгач, мамлакат соғлиқни сақлаш вазири маскалар хавфи ҳали исботланмаганлигини, бироқ эҳтиёткорлик юзасидан илгари чиқарилган ниқоблардан фойдаланиш ва тарқатишни вақтинча тўхтатишга чақирди.