Бир ойлик чақалоғи билан қийин аҳволда қолган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистонлик фуқаро О.Ж. жорий йилнинг май ойида ишлаш мақсадида Россия Федерациясига турмуш ўртоғининг ёнига борган ҳамда июн ойида қиз фарзандли бўлган.

Бироқ номаълум сабабларга кўра O.Ж.нинг умр йўлдоши ҳибсга олинган. Бир ойлик чақалоғи билан оғир молиявий аҳволга тушиб қолган ватандошимиз О.Ж. Агентликнинг Екатеринбургдаги вакиллигига мурожаат қилган.

Ҳолат ўрганилиб, юртдошимиз Екатеринбургдаги "Колсово" халқаро аэропорти орқали Екатеринбург-Тошкент авиарейси билан Ватанга қайтарилди.