Бир ярим ой олдин бедарак йўқолган 17 ёшли қиз Чирчиқдан топилди
- 27.01.2021 09:50
- 1110
- Жамият
Тафсилотларга кўра, 2020 йил 1 декабрь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи Ф.Собирова туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўзи билан бирга яшовчи қизи - 2003 йилда туғилган Н.Мадалиева 1 декабрь куни яшаш манзилидан "Мактабга кетяпман", деб чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлиги ҳақида мурожаат қилган.
Тошкент вилояти бўйича олиб борилган қидирув-суриштирув тадбирлари натижасида фуқаро Н.Мадалиева 2021 йил 20 январь куни Тошкент вилояти ИИБ тезкор ходимлари ва профилактика инспектори томонидан Чирчиқ шаҳри 8 кичик туман ҳудудида юрганлиги аниқланган ва соғ-саломат оиласига топширилган.
Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Рамазон ўтди саломатлик хайрияси давом этмоқда
- Кеча, 18:55
- Жамият
Ўзбекистонда 1 апрелдан нималар ўзгаради?
- Кеча, 13:35
- Ўзбекистон
Стартаплар инновацион жамиятимиз келажагидир
- Кеча, 13:25
- Жамият