Биринчи чоракда меҳнат мигрантларига 1 миллиард сўмдан ортиқ микроқарз ажратилди
- 08.04.2022 07:27
- 69
- Иқтисодиёт
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, шу йилнинг 3 ойи давомида 2 минг 167 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 51 минг 498 нафарига маслаҳат хизматлари, 2 минг 930 нафарига ижтимоий ёрдам, 976 нафарига моддий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган 276 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди. 7 минг 661 нафар меҳнат мигранти суғурта хизматларидан фойдаланган.
Бундан ташқари, 513 нафар меҳнат мигрантига 1 млрд. 26 млн. сўм миқдорида микроқарзлар ажратилиши таъминланган.
Теглар:
меҳнат мигрантлари