Бишкекдаги портлашда бир аёл ҳалок бўлди, етти нафар бола жароҳатланди (видео)
- 08.11.2019 17:17
- 188
- Хориж
Қирғизистон пойтахти марказидаги кафеда учта кучли портлаш содир бўлди. Бунинг оқибатида 13 киши жароҳатланди, деб хабар қилди Sputnik.
«Ёнғин вақтида фастфуд ходимаси воқеа жойида ҳалок бўлди. Жами 13 киши жароҳатланди, улардан 7 нафари болалар. Шифохонага 6 киши ётқизилди, қолганларга амбулатор ёрдам кўрсатилди. Шифохонанинг умумий жонлантириш бўлимига танасининг 25-30 фоиз куйиши ташхиси билан 2 киши, куйиш бўлимига 3 киши (танасининг 5-13 фоиз куйиши) билан ётқизилди», дейилган хабарда.
Бугун, 8 ноябрь куни Чуй ва Эркин шоҳ кўчаси кесишмасидаги кафе ёниб кетди. Гувоҳлар учта кучли портлаш юз бергани ҳақида айтишди. Милиция камида иккита портлаш ҳақида хабар қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, газ баллонлари портлаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа