Блогерлар танловига марҳамат!
Самарқанд вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими ҳамда вилоят «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти “Самарқанднинг туристик салоҳияти блогерлар нигоҳида” мавзусидаги мақолалар танловини эълон қилади.
Танловнинг мақсади - мамлакатимизда фаолият юритаётган блогерлар ўртасида ижтимоий долзарб мавзуларни қамрайдиган блогерлик фаолиятини шакллантириш, профессионал блог юритиш кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек, Самарқанднинг туристик салоҳиятини намойиш этиш, бу кўҳна шаҳар тарихи, маданияти, ўзига хос анъаналарини тарғиб этиш.
Танловга ўзбек ва рус тилларида (шунингдек, бошқа тилларда ёзилган ва ўзбек тилига таржима қилинган) ёзилган блогпостлар қабул килинади. Унда Ўзбекистондаги барча блогерлар иштирок этиши мумкин.
Блогерлар фақат матн кўринишида блогпост ёзиши мумкин. Матн асосидаги блогпостлар ҳажми чекланмаган.
Танловга ҳеч қайси интернет сайтларида эълон қилинмаган, 2019 йилнинг 20 январидан 20 мартигача чоп этиладиган блогпостларгина такдим этилиши лозим. Битта иштирокчи томонидан такдим этиладиган блогпост 3 (уч) тадан кам бўлмаслиги керак.
Ҳар бир блогпост қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
- мавзунинг долзарблиги;
- оригиналлик;
- ёзиш малакаси;
- шаxсий ва таҳлилий фикр (ғоя)нинг мавжудлиги;
- инновацион ва ноодатий услуб ва ёндашувга эгалиги;
- муаммоларга ечим тақдим этиши (агар бўлса).
Ғолиб блогерлар ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланади.
Танловнинг якуний натижаларига кўра, энг яхши учта блогпост учун замонавий LED телевизори берилади.
Танлов ғолиблари 2019 йил 20 март куни эълон қилинади.
Ғолибларни такдирлаш 2019 йил 25 март куни Самарқанд шаҳрида ўтказилади.
Бундан ташқари, танловда қатнашган блогпостлар орасидан ўзига xос инновацион янгилик киритган ёки ноодатий ёндашувга эга блогпост муаллифлари ҳам тақдирланади.
Блогпостлар www.zarnews.uz сайтида эълон қилиб борилади.
Танловга блогпостингизни info@zarnews.uz электрон почтасига ёки таҳририятнинг Telegram боти @zarafshonbot'га жўнатишингиз мумкин.
Танлов Низоми билан батафсил ушбу саҳифада танишишингиз мумкин.
Ташкилий қўмита.