БМТ коронавирусга қарши курашда инсоният муваффақиятсизликка учраганини тан олди
- 25.09.2020 22:40
- 164
- Хориж
Инсоният коронавирус пандемияси синовидан ўта олмади, дея таъкидлади БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш. Бу ҳақда Lenta.ru нашри хабар берди.
БМТ Бош котиби қайд этилган касалланиш ва ўлим ҳолатлари статистикасини келтириб ўтди - миллионга яқин инсон вафот этди, 32 миллиондан ортиқ киши касалланди. Гутерришнинг фикрига кўра, инсоният ҳамкорлик қилишдан бош тортганлиги сабабли дунё бунга тўсқинлик қила олмади.
“Пандемия – бу ҳеч шубҳасиз, биз муваффақиятсизликка учраган ҳалқаро ҳамкорликнинг синови. Шу билан бирга, у (коронавирус) бизни ҳаракат қилишга чорлайдиган огоҳлантирувчи восита ҳам бўлди”, деди Гутерриш ва оммавий барқарорсизликнинг олдини олиш учун дунё глобал институтлар доирасида бирлашиши кераклигини қўшимча қилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа