БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Сардобага гуманитар ёрдам кўрсатди
- 26.06.2020 17:40
- 59
- Ўзбекистон
БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Сардоба тумани ҳокимиятига Сирдарё вилоятидаги тўғоннинг бузилиши билан юзага келган муаммоларни юмшатиш учун инсонпарварлик ёрдамини юборди.
Ваколатхона матбуот хизматининг хабар беришича, гуманитар ёрдамга бир марта ишлатиладиган ниқоблар ва қўлқоплар, шахсий гигиена воситалари, уй-рўзғор буюмлари, антисептиклар ҳамда бошқа зарур буюмлар киради.
БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш идораси (ГММИ) томонидан 30 минг АҚШ доллари миқдорида ёрдам маблағлари ажратилди.
«Офат натижасида аҳоли йўқотган буюмларига қўшимча равишда, биз уларни COVID-19 тарқалишини тўхтатиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан ҳам таъминладик. Айни пайтда уйларидан маҳрум бўлган ўн минглаб одамлар, ҳеч кимни четда қолдирмайдиган узоқ муддатли, хавфсиз ва муносиб ечимга муҳтожлар», дейди БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!