Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- 15.11.2024 19:07
- 3
- Қонун ва ҳужжатлар
Президент "Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунни имзолади. Зўравонликнинг барча шакллари, жумладан жисмоний, жинсий, руҳий, ғамхўрлик қилмаслик, эксплуатация ва қўрқитиш (буллинг) тақиқланган ва қонун билан таъқиб қилинади.
Хусусан, зўравонликдан жабрланган шахс тегишли ваколатли органларга ёки судга мурожаат қилиши, махсус марказларда, шунингдек бепул телефон линияси орқали бепул ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиши мумкинлиги белгиланмоқда.
Қонун билан биринчи марта зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордерини бериш механизми жорий этилмоқда. У ички ишлар органлари томонидан 30 кунгача муддатга берилади ва зўравонлик қурбонига ёки унинг қонуний вакилига топширилади.
Қонунда жабрланувчига етказилган моддий зарар ва маънавий зиённи қоплашни талаб қилиш ҳуқуқи акс эттирилган. Қонун 6 ойдан сўнг кучга киради.