Бошқарма бошлиқлигидан вазир ўринбосаригача: Вилоят ҳокимининг янги тайинланган ўринбосари ҳақида нималар маълум?

Хабарингиз бор, яқинда вилоят ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Ойбек Ҳамроев тайинланганди. Zarnews.uz янги ўринбосарнинг меҳнат фаолияти билан қизиқди.

Ҳамроев Ойбек  Неъматович 1984 йилда Бухоро вилоятида туғилган. 2006 йил Тошкент давлат жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2012 йилда эса Япониядаги Сиёсий тадқиқотлар институти (магистратура)ни тамомлаган.

Дастлабки меҳнат фаолияти ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан боғлиқ.

У 30 ёшида Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлган.

Шундан кейинги беш йил давомида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида турли бошқарма ва бош бошқармаларда бошлиқ лавозимида ишлаган.

2022-2023 йилларда вазирликнинг Корея Республикаси билан стратегик ҳамкорлик департаменти директори ва тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.