Британиядаги мактабларнинг бирида ўқувчиларга йўталиш ва коронавирус ҳақида ҳазиллашиш тақиқланди
- 02.09.2020 22:00
- 39
- Хориж

Бу ҳақда Daily Mail агентлиги хабар берди.
Ёнидаги одамга қараб атайлаб йўталган Гастингсдаги Арк Александр академияси мактаби ўқувчиси дарсдан чиқариб юборилади. Бундан ташқари, “коронавирус билан боғлиқ ҳажвий, номаъқул фикр билдирган ёки ибора ишлатган”, бошқа одам билан атайлаб яқиндан жисмоний мулоқотга киришишга ҳаракат қилган ўқувчилар ҳам дарслардан вақтинча четлаштирилади.
Агентлик коронавирус билан боғлиқ бир қатор ноодатий қоидалар жорий этилган ўқув юртларидан мисол келтирди. Жумладан, Лондондаги ўқув юртларининг бирида “хазиллашиб йўталиш” ўқишдан бутунлай четлаштириш билан жазоланадиган бўлди.
Англиянинг Дерби шаҳридаги мактабларнинг биридаги янги қоидага биноан ҳар бир синф учун алоҳида ҳожатхона бириктирилди. Бу ерда “бегона” ҳожатхонага кириш жиддий жазоланади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аёл муҳаббатдан иборат
- Бугун, 11:24
- Мутолаа
Абу Райҳон Беруний Добусия қалъасида ҳам яшаган
- Бугун, 11:14
- Мутолаа
Трамп Ғазода ўт очишни тўхтатишни эълон қилмоқчи
- Бугун, 10:52
- Хориж
"Оёққа туриб олай..."
- Кеча, 17:56
- Мутолаа