Бу йил 50 ёшдан юқори 672 нафар абитуриент имтиҳон топширди

Республикамиз бўйлаб олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари давом этмоқда. Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда 12 август куни тест натижалари маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, кеча тест синовларида жами 32 555 абитуриент иштироки белгиланган. Бироқ имтиҳонга 31 минг 565 нафар абитуриент келган. 972 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмаган. 5 нафар абитуриент ҳудудга киришда, 13 нафари эса бинода қоидага хилоф ҳаракатлар аниқлангани учун четлатилган.

Бу йилги тест имтиҳонларида ёш чеклови бекор қилингани сабаб, нуронийлар ҳам талаба бўлиш умидида олий ўқув юртларига ҳужжат топширишган. ДТМ тақдим этган маълумотларга қараганда, 25 ёшдан кичик абитуриентлар — 862 977 нафар; 25-30 ёш оралиғида — 103 276 нафар; 40-50 ёшлилар — 14 014 та; 50 ёшдан катталар — 672 нафарни ташкил этади.