Бугун Пайариқда иккита тиббий муассаса фойдаланишга топширилди
- 16.04.2022 16:32
- 98
- Самарқанд
Туманнинг Кўлтўсин маҳалласида маҳалла тиббий пункти ўз фаолиятини бошлади.
Мазкур муассасани ташкил этиш юзасидан тиббиёт ходимлари иштирокида ўтган “Очиқ мулоқот”да Президент топшириғи берилган эди. Ана шу топшириқ асосида қисқа фурсатда муассаса фаолияти йўлга қўйилди.
Шу куннинг ўзида туманда яна бир тиббий муассаса очилди. Пайариқ туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг "Туркистон" филиали — “Туркистон” оилавий шифокорлик пункти мақомини олиб, кенгайтирилган тартибда иш фаолиятини бошлади.
Туман ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари ва жамоатчилик иштирокида тиббий муассасаларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.