Бугун Самарқандда илк бор ҳаво шари учирилади

Шунингдек, бугун самарқандликлар ва шаҳримиз меҳмонлари учун 19:00 да Регистон майдонида «3D» мэппинг шоуси намойиш этилади.
Бундан ташқари фестиваль иштирокчилари вилоятимиз ёшлари билан Самарқанд давлат қишлоқ хўжалиги институтида учрашув ўтказишади.
Фестиваль доирасида тадбиркорлик, туризм, архитектура, фан ва технологияларни ривожлантиришга бағишланган маърузалар қилинади. Фахрий меҳмонлар ёшларга маҳорат дарсларини ўтказишади.
Шундан сўнг улар Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини бориб кўришади.
Ўзбекистон ёшлари иттифоқи томонидан ташкил этилган фестивалда Тожикистон, Қирғизистон, Покистон, Швейцария, Туркия, Япония, Россия ва АҚШда истиқомат қилувчи 70 дан ортиқ ёшлар қатнашмоқда.