Бугун вилоят бўйича ёғингарчилик кутилмоқда, ёмғир, қор ёғиши эртага ҳам давом этади
"Самарқандгидромет" маълум қилишича, бугун кечгача совуқ ва нам ҳаво массаси аста-секин вилоятнинг барча ҳудудларига тарқалади. Ёғингарчилик (ёмғир, қор) эртага ҳам давом этади.
11-12 декабрь кунлари тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида кучли қор ёғади. Чоршанбадан жумагача Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
12-13 декабрь кунлари совуқ кучаяди ва ҳаво ҳарорати кечалари -8…-13 даража совуқ, кундуз кунлари +3…+8 даража илиқ бўлади.
14-15 декабрда Ўзбекистон ҳудудидан совуқ ҳаво массаси чекина бошлайди.
Иш ҳафтасининг охирида ҳаво ҳарорати кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ, шимолда кечаси -7…-12 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ атрофида бўлади.