Булунғурда ер майдонини 300 миллион сўмга сотмоқчи бўлган фермер қўлга олинди

Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармасига фуқаро З.А. ариза билан мурожаат қилиб, Булунғур тумани Фозил Йўлдош номли маҳаллада яшовчи фермер хўжалиги бошлиғи бўлиб ишловчи “М” исмли шахс ўзининг фермер хўжалигига қарашли ер майдонидан унга балиқчилик билан шуғулланиши учун 20 гектар ер майдонини 300 миллион сўмга сотишга келишиб, олдиндан 50 миллион сўм миқдордаги пулларни талаб қилганлигини маълум қилиб, “М” исмли шахсга нисбатан чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан Самарқанд вилоят ИИБ жиноят-қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Булунғур туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1960 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, олий маълумотли, М.А. хизмат мавқеидан фойдаланиб ариза муаллифи З.А. дан  300 миллион сўмдан 50 миллион сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Булунғур туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилди.