Булунғурда газ таъминоти ходими қўлга олинди
- 15.11.2024 14:00
- 316
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда “Булунғур тумангаз” газ таъминоти бўлими маҳаллада ишлаш хизмати газчиси С.Х. фуқаро М.Б.нинг хонадонида кўрик давомида табиий газ таъминотидан аниқланган 1,6 млн. сўм зарарни 14 млн. сўм эканлигини айтиб, гўёки ушбу зарар миқдорини камайтириб бериши эвазига М.Б.дан 4,4 млн. сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.