Булунғурдаги Мингчинор маҳалласида депутат кўмаги билан 5 та янги иш ўрни яратилди

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Феруз Насруллаев партия вилоят кенгаши ходимлари ҳамкорлигида Булунғур туманидаги Мингчинор маҳалласи аҳолиси билан доимий мулоқотда бўлиб келмоқда.

Аввалги мулоқотлар чоғида маҳалла раиси Саодат Аллаёрова ҳудудда тикувчилик, новвойхона, пишириқ цехи, аёллар гўзаллик салони, эркаклар сартарошхонаси ҳамда ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича ўқув маркази ташкил этишга эҳтиёж борлигини айтган эди. Бунинг учун маҳаллада қўшимча хоналар борлиги, бироқ жуда таъмирталаблигини билдирганди.

Феруз Насруллаев мазкур ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, маҳалла марказидаги 1 та хонани тўлиқ таъмирлади ва тикувчиликни йўлга қўйиш учун 4 та тикув машинаси олиб берди. Натижада маҳаллада “Аёллар дафтари”га кирган 5 нафар ишсиз хотин-қизлар доимий иш билан таъминланди.