Буюк Британиянинг порт шаҳри - Дуврда вазият кескинлашди
Франция юк ташувчилар учун ўз чегараларини очди. Аммо навбатда йиғилиб қолганларнинг барчаси ўтиши учун бир неча кун керак бўлиши аниқланганда, кўпчиликнинг асаби дош беролмади. Ҳайдовчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди.
"Ҳожатхоналар йўқ! Бизда битта «бахтиқаро» ёқилғи қуйиш шохобчаси бор эди, унинг ҳам ҳожатхонасини ёпиб қўйишди. Нега бу лаънати ҳожатхонани ёпиш керак? Нега?!".
Транспорт ортилган паром орқали қитъага етиб олиш учун ҳайдовчилар COVID-19 га салбий жавобга эга бўлиш шарт. Британия армияси ишламаётган аэродром ҳудудидаги Манстон юк паркида вақтинчалик марказлар ташкил этишда ёрдам беришга жалб этилди. Аммо 4000 дан ортиқ ҳайдовчини тестдан ўтказишнинг ўзи бўлмайди. Рождествода уйда бўлиш умиди сўниб бормоқда. Ҳайдовчилар буни турлича қабул қилишди.
- Баъзилар бунга дош беролмаяпти. Бошқалар тажрибали, ҳамма нарсага фалсафий қарашади. Бу менинг биринчи бор Рождествода уйимдан узоқда бўлишим эмас. Яхши ва афсус. Яхшилиги, менинг ишим бор. Ва, афсуски, мен оилам билан эмасман, дейди «дальнобойщиклар»дан бири.
Биринчи йўловчилар Буюк Британиядан Парижнинг Руасси аэропортига 48 соатлик кириш бекор қилингандан сўнг етиб келишди. «Евростар» поездлари ҳам иш бошлади. Энди коронавирус тест жавоблари салбий бўлган «Шенген» зонаси аҳолиси уйларига қайтишлари мумкин. Аммо Буюк Британия фуқароларига Францияга фақат фавқулодда ҳолатда киришга рухсат берилади, холос.