Cамарқандда асоссиз бўшатилган ҳисобчи ишга тикланди

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 5 июндаги даъвогар Қ.Х.ни жавобгар Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси вилоят ғазначилик бошқармасига нисбатан ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБнинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Бу ҳақда Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси Дилшодбек Абдуғаниев маълум қилди.

- Ижро ҳужжатида муассаса мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда даъвогар Қ.Х.ни дарҳол ишга тиклаш мажбурияти юклатилган, - дейди Д.Абдуғаниев. - Шунингдек, муассаса мансабдор шахслари ижро ҳужжатининг талабини бажармаган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланганлиги бўйича огоҳлантирилган.

Шундан кейин, даъвогар муассасанинг ишга тиклаш тўғрисидаги буйруғи билан Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмасига ҳисобчи лавозимига ишга тикланган.

Шу тариқа, суд қарори ижроси ижро этилиб, ходимнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.