Чархин қўрғонида замонавий МТТ фойдаланишга топширилди

Паст Дарғом туманидаги Чархин қўрғонида замонавий талаблар асосида янгидан қуриб битказилган 14-МТТ фойдаланишга топширилди.
Ушбу совға туман аҳли учун ҳақиқий байрамга айланди. Болажонларнинг шўх-шодон кулгиси, рақсга тушиши барчани қувонтирди.

Мазкур МТТ 125 ўринга мўлжалланган бўлиб, 3 та маҳаллага хизмат кўрсатади. Замон талабларига тўла жавоб берадиган мазкур муассасада болажонларни комил инсон қилиб тарбиялаш учун барча шароитлар яратилган.
Эътиборлиси, ушбу МТТга онлайн тарзда ишлайдиган видеокузатув мосламалари ўрнатилган бўлиб, ота-оналар ишда ёки уйларида ўтириб ҳам бемалол фарзандини кузатиб ўтириш имкониятига эга бўлишди.