Чегара постида 250 дона психотроп дори воситалари ушлаб қолинди
- 30.01.2019 15:22
- 61
- Самарқанд

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан чегара постида қўшни давлатдан юртимизга кириб келаётган фуқаро Э.Н. бошқарувидаги “Опел Астра” автомашинаси тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, фуқаронинг автомашинасидан мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 5 қути – 250 дона “Циклодол тригексифенидил” психотроп дори воситалари мавжудлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Э.Н.га нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати.
Теглар:
божхона
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Энг муҳим 20 га яқин хизмат тури бир жойда
- Бугун, 18:13
- Иқтисодиёт
Нуҳ пайғамбаримизнинг мушуги
- 19/04, 21:47
- Мутолаа
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 19/04, 16:06
- Маслаҳат