Чет элдаги Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланди
- 26.03.2020 16:58
- 905
- Хориж

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Авазбек Хаджиметов иштирокида брифинг онлайн ўтказилмоқда.
Маълум қилинишича, хориждаги фуқароларимиз орасида янги турдаги коронавирусга чалинган 1 та ҳолат қайд этилган бўлиб, ушбу бемор ҳозирда Австрияда карантинга олинган. Аҳволи яхши ва касалликнинг енгил формаси ташхиси қўйилган. Вазият элчихонамизнинг доимий назоратида.
Эслатиб ўтамиз, 26 март 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 65 нафар инсонда коронавирус инфекцияси аниқланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Турли миллатданмиз, лекин ўзбекистонликмиз!
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Исроил бутун Ғазо секторини аннексия қилиши мумкин
- 2 соат аввал
- Хориж
Нега ўз тарихимизга бегона бўлиб боряпмиз?
- 2 соат аввал
- Жамият
Манзил колонияда тиббий кўрик ўтказилди
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Сўнгги сигарет ҳам тугади, мана...
- Бугун, 14:25
- Мутолаа