Чорвачиликка ихтимослашган туманларда 5 тадан маҳаллада аҳолига наслли чорва моллари берилади

Бу ҳақда соҳа масъулларига халқ депутатлари вилоят Кенгашининг етмишинчи сессиясида топшириқ берилган. Кенгаш қарори билан 2022 йил якунига қадар чорвачилик тармоқларида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича режа кўрсаткичлари ижросини таъминлаш белгиланган.

Унга кўра, жорий йил якунигача вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Абилов ва соҳага алоқадор идоралар масъуллари чорвачиликка ихтисослашган туманларда 5 тадан маҳаллада аҳоли хонадонларига 2 бошдан наслли қорамол ҳамда 10 бошдан қўй ва эчки тарқатиб, улар етиштирган сутва гўштни кооперация асосида сотиб олиш тизимини йўлга қўйиш топшириғи берилган.

Йил якунигача вилоятдаги 7 та пахтачилик, пиллачилик кластерларининг ҳар бирида 500-1000 бош қорамол боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекслари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Туман ҳокимликлари билан томорқа хизмати корхоналари томонидан аҳоли хонадонларида боқилаётган чорва молларини хавфли касалликлардан ҳимоя қилиш учун эмлаш тадбирлари ўтказиш ва бошқа ветеринария хизматлари кўрсатиш ташкил этилади.

Аҳоли хонадонларида қорамол, қўй, эчки парранда ва бошқа чорва молларини кўпайтириш, озуқа-ем таъминотини яхшилаш ва ветеринария хизматлари бўйича маҳаллабай ишлаш тизимини самарали йўлга қўйиб, аҳоли ва фермер хўжаликлари бошлиқлари учун чорвачилик соҳасида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.