COVID-19 музлатилган маҳсулотларда қанча вақт яшайди?
- 17.06.2020 12:43
- 460
- COVID-19
Музлатилган маҳсулотларда COVID-19 икки ойдан уч ойгача яшаши мумкин, дея таъкидлади Пекиннинг касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази мутахассиси У Цзуню.
“Биз олган барча вирус намуналари паст ҳароратли жойлардан олинган. Ҳаво харорати қанчалик паст бўлса, вирус шунча кўп яшай олади. Масалан, агар музлатилган маҳсулотларни олсак, у ерда вирус 2-3 ой яшаши мумкин”, деб таъкидлади мутахассис Хитой марказий телевидениесида.
Шу билан бирга, у Хитой бозорида аниқланган вирус музлатилган маҳсулотлар билан кириб келганлиги тўғрисида юз фоиз ишонч билан айтиш қийин эканлигини таъкидлади.
Ҳозирча музлатилган импорт маҳсулотларини харид қилмасликка харакат қилинг, харид қилган тақдирингизда ҳам уни яхшилаб пиширинг, дея қўшимча қилди мутахассис.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Вилоят рақобат бошқармасига раҳбар тайинланди
- 1 соат аввал
- Самарқанд
Самарқандда энди пиёдалар кўпаядими?
- 2 соат аввал
- Жамият