COVID-19 янги тўлқини: Хитойда бир суткада 10 мингдан ортиқ одам касалланган
Хитойда бир кунда 10729 та коронавирус инфекцияси ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда АP. Бунда ҳеч қандай аломатлар кузатилмаган бўлса-да, тестлар ижобий натижа кўрсатган.
Пекинда жума куни эрталаб 118 та ҳолат қайд этилган. 21 миллион аҳолиси бўлган шаҳар аҳолиси деярли ҳар куни тест синов топширади. Пойтахтда касалланишнинг кучайиши сабабли барча шаҳар боғлари ёпилди, кўплаб мактаблар масофавий таълимга ўтди, касалхоналар беморларни қабул қилишни қисқартирди, бир қатор дўкон ва ресторанлар ёпилди, ходимлари карантинга ўтказилди.
Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг норозилиги, полиция ва шифокорлар билан индивидуал тўқнашувлар акс этган видеолар пайдо бўлмоқда.
Пекин ташқарисида жами 5 миллиондан ортиқ одам чекловлар остида, жумладан саноат шаҳри - Гуанчжоу ва Чонгқинг шаҳрида 32 миллиондан ортиқ киши қисман блокировка қилинган.
Хитойда COVID-19 учун “нол бардошлик” сиёсати мавжуд. Демак, вирус тарқалишини чеклаш мақсадида касалланган фуқаролар билан алоқада бўлганлар учун локдаун ва мажбурий карантин каби чоралар қўлланилмоқда.