Дафтар ўрнига турли тадбирлардан “тушган” блокнотлар билан фарзандларини мактабга жўнатган журналистлар бор...
2,5 миллион сўмнинг 5 кишилик оилага етмаслигини исботлаб бергану ўзининг 1,5 миллион сўм ойлиги етмаётгани ҳақида “лом-мим” демаётган эй менинг (вай мани) камтаринларим...
Ёш журналист Абдуҳошим Зиятовнинг шу сарлавҳали мақоласи ҳамкасблар орасида, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Танишинг, журналист ва блогерлар қандай фикр билдиряпти?
Мирзо Ихтиёров: Яхши фикрлар билдирилибди.
Г.Бердиёрова: Яхши таҳлил бўлибди, Абдуҳошим!
Ф.Норбўтаев: Стартни Абдуҳошим бошлаб берди. Давом эттирадиганлар борми?
А.Исроилов: Зўр мақола бўлибди Абдуҳошим. Баъзи жойларида "қиёфадошларимни" кўрдим.
Илҳом: Журналистларнинг минг йиллик, ҳеч кимга айтолмайдиган дарди айтилибди ниҳоят. Ажойиб!
У.Сориев: Маҳзун кечинма. Балки бадиҳага ҳам ўхшаб кетар. Аммо мен буни таҳлил дея олмайман. Бу вулқонга ўхшаяпти.
Д.Эсонова: Тошкентда йиллаб ижарада юриб, бешта боласига дафтар ўрнига призентациялардан тушган блокнотларни бериб, мактабга жўнатган журналистларни биламан. Бу бўлган воқеалар. Ҳеч бўлмаса, қалам ҳақидан олинадиган солиқни йўқ қилса бўлар эди.
Интеллектуал меҳнат эвазига кўз нурини кетказиб, мақола ёзиб, оила тебратиш осон иш эмас.
Ҳ.Нурматова: Ҳеч бўлмаса, шуни олмаса ҳам рози эдик. Абдуҳошим, сизга озгина туртки бўлиб, кўнглингиздаги гапларни сўраганимга ҳам хурсанд бўляпман. Офарин...
А.Йўлдошев: Кўнгилдаги гаплар. Ижодкорга уйли бўлиш осон эмас. Лекин шунча қийинчилик билан бўлса-да, эришсанг ҳам...
Х.Эрназарова: Абдуҳошим, иккинчи мақолани ҳам ёзинг. Унда Хуршида опангизни 20 йил деганда КРЕДИТга уй олганини, уйнинг бош тўлови учун 4 йил Россияда ишлаб келганини, арзон-уй жой учун ёлғиз она бўлса-да, 3 йил навбатда турганини, навбати келиб пул тўлаганида 5 ойдан кейин чақириб, уйингиз хусусий уй, фоизи 18 фоиз деганини... Хуллас, қолганини келсангиз ўзингизга батафсил айтиб бераман. Ижодингизга омад, мақола зўр чиқибди!
О.Жўраев: РЕСПЕКТ! Бошқаларга ҳам тавсия қиламан. 10 дақиқа вақтингиз кетади, лекин арзийди. Ёш журналист ёзибди, уй ва машина масаласини кўтаргани яхши бўлибди!.. Мана, матбуотда иш бошлашнинг фойдаси, одам тезроқ пишади, тобланади...
Камола: Зўр, ҳақиқатни ёзган, деб ўйлайман!