Даҳшатли ЙТҲда воқеа жойидан яширинган “BMW” ҳайдовчиси қамоққа олинди

9 январь куни соат 23:17 да Чилонзор тумани Бунёдкор ва Фурқат кўчалари чорраҳасида «BMW» ҳамда «Lacetti» русумли автомашиналар иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани ва «BMW» автомобили ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган ҳақида хабар бергандик.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, «БМВ» русумли автомобиль ҳайдовчисининг шахси аниқланди.

Автомобиль эгаси К.М.нинг ўғли - 30 ёшли Нурбек Т. эканлиги маълум бўлди. Ҳозирги вақтда у қўлга олинди. ЙТҲ вақтида Нурбек Т. спиртли ичимлик таъсири остида бўлган. Бу ҳақда наркологик экспертизанинг хулосаси бор. Қўлга олинган шахснинг юзида ЙТҲ вақтида етган ва жиддий бўлмаган тан шикастлари мавжуд.

Суд Нурбек Т.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади. Тергов давом этмоқда.