Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +10 даражагача кўтарилади

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг шарқий ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +5...+10 даражадан, шимолда -2...- 3 даражадан юқори бўлмайди.

Эртага аксарият ҳудудлар, жумладан, Самарқандда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси -5....0 даражагача пасаяди, кундузи +3...+8 даражани ташкил этади.

Якшанба куни очиқ ва қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси -5...0 даража атрофида бўлиши сақланиб туради. Кундузи +7...+10 даражагача кўтарилади.