Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Бугун Эрон ҳудудидан Ўзбекистоннинг шимолий ва жанубий ҳудудларига қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириб келади, дея хабар қилди Ўзгидромет.
Республика бўйича ҳавонинг очиқ бўлиши кутилмоқда. Термометр устунчаси кундуз куни 28−31 даражагача кўтарилади. Республиканинг шимолий, чўл зоналари ва жанубида ҳарорат бундан ҳам иссиқ, яъни 33−35 даражани ташкил этади.
23−24 май кунлари Ўрта Осиё ҳудуди устидаги жанубий оқимлар кучайиб, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши давом этади. Кечаси ҳарорати 15−18 даража, кундузи 35−37 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл зоналарида эса 38−40 даражагача кўтарилади. Бундай ҳарорат ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 4−6 даражага юқори бўлиб, энг иссиқ йилларда шу кунда кузатилган ҳароратга яқин бўлади.
Республиканинг шимоли ва чўл зоналарида шамолнинг тезлиги секундига 17−22 гача кучаяди.