Дам олиш кунлари юртимизда совуқ антициклон сақланиб туради

"Ўзгидромет" хабарига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудлари бўйича об-ҳавони ҳали ҳам совуқ антициклон белгилайди.

Ушбу кунларда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 21 январь куни энг чекка жанубда бироз қор ёғиши мумкин.

Кундузи ҳаво ҳарорати −3…+2 даража бўлади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари −8…−13 даража, баъзи жойларда −15…−17 даражагача совийди. Кундуз кунлари −2…+3, баъзи жойларда -5 даражагача совиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шунингдек, республика йўлларида баъзи жойларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.