Дарахтлар бир оиладек бир-бирини яхши кўриши, қучоқлашиши ва ҳатто ғамхўрлик қилишга қодир
Немис тадқиқотчиси Петер Воллебен нафақат дарахтларни яхши кўради, у бутун ҳаётини бу ажойиб организмларни ўрганишга бағишлади.
Дарахтшунос олим Британия Колумбия университети экологи Сюзан Симард билан ҳамкорликда “Идрокли дарахтлар” ҳужжатли фильмини суратга олган.
Воллебен ўзининг тадқиқотларидан бирида шундай ёзади:
-Дарахтлар оғриқни ҳис қилиши ва қўрқув каби ҳис-туйғуларни бошдан кечириши мумкин. Улар бир-бирига яқин туришни, мулоқот қилишни яхши кўради ва шошма-шошарликни ёқтирмайди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас!
- Дарахтлар жуда иноқ. Улар бири киши бошқасига ғамхўрлик қиладиган кекса эр-хотин каби ришталарни ҳосил қилади. Уларда ҳис-туйғу бор, қўшади, Воллебен.
Дарахтларда нафақат идрок бор, уларда ҳатто юрак уришига ўхшаган пульсга ҳам бор.
Дания Орхус университети профессори Андрас Зилинский 22 турдаги дарахт ва буталар шохлари ва баргларининг аниқ ҳолатини ўлчаш учун лазерли сканердан фойдаланди. 2015 йилда у ўз кузатувлари ва кутилмаган хулосаларини эълон қилди.
Зилинский ёзади:
- Биз 2 соатдан 6 соатгача давом этган илгари аниқланманган даврий ҳаракатни аниқладик. Кўринишидан, бу ҳаракат ўсимликлардаги сув босимига боғлиқ, яъни дарахт сувни насос каби помпалайди, кераклисини ўзига олади, ортиб қолганини эса бошқаларга тарқатади.
Кечаси баъзи дарахтлар ўз шохларини 10 сантиметргача қуйи туширади ва қуёш чиқиши билан уларни яна кўтаради. Бу жараён шунчалик нозикки, яқин вақтгача буни фақат алоҳида дарахт оилалар қилади деб ишонилган. Энди биз бу жуда кенг тарқалган хатти-ҳаракат эканлигини биламиз.
Хусусан, магнолия тунда сув таъминоти айланишига қараб шох кўтарилишининг учта тўлиқ циклидан ўтади, таъкидлайди профессор.