Дарахтларни қасддан кесганларга қандай жазо берилади?

Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш, нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

➖базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 200 бараваригача (49 млн 500 минг сўмдан 66 млн сўмгача) миқдорда жарима; 

➖300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

➖2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; 

➖1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш; 

➖3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

❗️Етказилган моддий зарарнинг ўрни уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.