Давлат фуқаролик хизматчилари учун қандай одоб-ахлоқ қоидаларига бор?
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига кўра, бу бўйича бир қатор қоидалалар белгиланган.
Жумладан:
- Давлат хизматчилари фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, фуқаролиги, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи камситилишига олиб келувчи таъсир чоралари ва ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)га йўл қўймаслиги керак.
- Шунингдек, ҳалол, адолатли ва камтар бўлиши, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, вазмин ва самимий муносабатни намойиш қилиши керак.
Эслатма: давлат хизматчисининг Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиши уларни қонунга мувофиқ интизомий ва бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.