Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилди

Президент қарорига кўра (ПҚ–4879-сон, 04.11.2020 йил) Фискал институт (Институт):

➖ солиқлар ва солиққа тортиш соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч ОТМ;

➖ молиявий назорат ва аудит ҳамда солиқ, молия ва тижорат ҳуқуқи, шунингдек, иқтисодиётда ахборот технологиялари соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва юқори даражада фундаментал ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилишини таъминлайдиган ОТМ ҳисобланади.

Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан Фарғона ва Тошкент солиқ коллежлари Институт ҳузуридаги солиқ техникумларига айлантирилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.