Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Дайвер” қандай қурилма?

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган концепцияси тасдиқланганди. Унда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Мелиоратив экспедицияси томонидан вилоятимизда кузатув қудуқларига суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ўрганилади. Сизот сувлари сатҳи ва таркиби тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштирилган ҳолда мониторнинг қилиш учун “Дайвер” қурилмалари ўрнатилади.

Паст Дарғом тумани “Зарафшон” муқобил машина трактор парки дала шийпонида ўтган ўқув-семинарда ҳам Мелиоратив экспедицияси бўлим бошлиқлари, фермер хўжалиги раислари ва канал участка бошлиқлари “Дайвер” қурилмасининг ишлаш принципи ва унинг афзалликлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ахборот хизмати.