Диетолог оливье салатининг учта зарарли хусусиятини айтди
Оливье салати одамнинг саломатлигини ёмонлаштириши мумкин бўлган бир нечта зарарли хусусиятларга эга. Озиқ-овқат мутахассиси, гастроэнтеролог Марина Хорол бу ҳақда NEWS.ru билан бўлган суҳбатда огоҳлантирди.
Биринчидан, салат таркибида кўплаб ингредиентлар мавжуд. Улар эса ошқозон ости безига оғирлик қилади. Чунки унга «биринчи маҳсулотни, кейин иккинчисини, учинчисини... парчалаш учун хизмат қилувчи» керакли фермент топиш керак бўлади-да.
Ёғли ва калорияли бўлганлиги сабабли майонез ва сметана қўшилган озиқ-овқатлар ҳам фойдали ҳисобланмайди. Бунда жигар, ошқозоности бези ва ўт азият чекади.
Учинчи салбий омил - бу оливьеда микроорганизмларнинг тез кўпайиши. Агар салат тун давомида столда қолган бўлса, эрталабгача идишда турли бактерия пайдо бўлиши турган гап. Ҳатто музлаткичда бир неча кун сақланган салат ҳам зарарли маҳсулотга айланиши мумкин. Хоролнинг таъкидлашича, ана шунинг учун ҳам айнан январь ойи бошларида панкреатит зўрайиши заҳарланиш ҳолатлари кўплаб қайд этилади.
Оливьени фақат тайёрланган куни ва оз порцияларда истеъмол қилган яхши, дея қўшимча қилди шифокор. Майонез ўрнига ёгуртдан фойдаланиш тавсия этилади.
Илгари гастроэнтеролог, овқатланиш мутахассиси Ирина Бережная янги йил овқатларидан энг зарарли озиқ-овқат сифатида таркибида кўп миқдорда ингредиентлар ва майонез бўлган салатларни айтганди. Организм пишлоқ, ёнғоқ ва майонезни ҳазм қилиши қийин, дея ҳисоблайди врач.
Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.