“Diplomat university”га ўқишга киритмоқчи бўлган товламачилар фаолиятига чек қўйилди
- 15.03.2022 20:06
- 253
- Жиноят ва жазо

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан 15 март куни Тошкент шахридаги “Diplomat university” МЧЖ шаклидаги нодавлат олий таълим муассасасининг сиртқи бўлимига ўқишга киритмоқчи бўлган товламачилар фаолиятига чек қўйилди.
Хусусан, Украина халқаро Европа университети Тошкент шаҳар филиалининг 2-босқич талабаси, “З.Ш.” ҳамда Қирғизистон Республикаси Ўш технологиялари университетининг 2-босқич талабаси, “И.С.”лар икки нафар фуқарони 1500 АҚШ доллари эвазига “Diplomat university” МЧЖ шаклидаги нодавлат олий таълим муассасасининг сиртқи бўлимига ўқишга киритишга ваъда бериб, товламачилик йўли билан ушбу пулларни олаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш режалаштирилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 1 соат аввал
- Маслаҳат
Туҳмат билан қамалган суд раиси оқланди
- 3 соат аввал
- Жиноят ва жазо
Бўлган воқеа: Қалдирғоч келди
- Бугун, 09:07
- Мутолаа
Самарқандда 69 та қизил тоифали мактаблар бор
- Кеча, 18:38
- Таълим