Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилар учун танлов эълон қилди
Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг ижодий қобилиятларини ривожлантириш мақсадида танлов эълон қилди.
Унга кўра, ҳар бир мактаб ўқитувчисида танловда иштирок этиб белгиланган асарни таржима қилиши ва ноутбук ютиб олиши мумкин.
Танлов шартлари қуйидагича:
✅ Инглиз ёзувчиси Жозеф Редьярд Киплингнинг “«If/Если» (Заповедь)” асарини ўзбек тилига таржима қилиш;
✅ Асарни таржима қилишда ҳар бир ғоя ва фикрни тўғри талқин қилган ҳолда етказиш;
✅ Асар бўйича таржималарни @Mening_ijodim2022 саҳифасига қуйида кўрсатилган муддатларда юбориш лозим.
Танлов жорий йилнинг 26 январидан – 5 февралига қадар давом этади.
Танловда энг яхши деб топилган ижодий иш 2022 йилнинг 10 февраль куни Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Танловнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқитувчига Халқ таълими вазирлиги томонидан ноутбук ва диплом топширилади.