Доллар ва евро курси кўтарилди

Марказий банк 31 мартдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси 21.48 сўмга ошиб, 9 554.22 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 417.62 сўмга ошиб, 10 637.67 сўмни ташкил этди.

Россия рубли 1.1 сўмга ошиб, 121.10 сўмни ташкил этди.