Долзарб 30 кун: Ёнғин хавфсизлиги бўйича текширувларда 10 мингдан зиёд камчиликлар аниқланган

Бу ҳақда ёнғин хавфсизлигини таъмнилаш бўйича “Долзарб 30 кун” амалга оширилаётган ишларга бағишланган анжуманда маълум қилинди.

Ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни янада кучайтириш мақсадида, 10 июлдан 10 августгача республика ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Долзарб 30 кун”ни ўтказилиши белгиланган.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Умид Аҳроровга кўра, текширувлар давомида 10 минг 282 та камчиликлар аниқланиб, уларнинг 9 минг 484 таси (92 фоиз) бартараф этилишига эришилган. Ёнғин қутқарув қисмлари шахсий таркиби томонидан 15 минг 327 та кўп қаватли уйларнинг квартиралари, 55 минг 298 та ҳовли уйлари ва 9 та дала ҳовли (дача)лар текшириб чиқилган.

Таъкидланишича аксарият ҳолатларда ёнғин инсонларнинг хавфсизлик қоидаларига нисбатан бепарво бўлишлари, уларга риоя этмасликлари оқибатида келиб чиқмоқда.

Жасурбек ШУКУРОВ.