Дорихоналарда заҳарли хапдорилар. Уларни ким, қайси корхона ишлаб чиқаряпти? 

Америкаликлар оригинал дори-дармонлар қимматлигидан уларга ўхшаш арзон хапдориларни харид қилишга мажбур бўлмоқда. 

Фармокологик индустриянинг бу ҳийла-найранглари сир-асрорларини тадқиқ этган журналист Кэтрин Эбан бундай дорилар асосан Ҳиндистон ва Хитойда ишлаб чиқарилаётгани ҳақида огоҳлантирди. Дори-дармонлар сифатини назорат қилувчи ҳукумат агентлиги эса хориж фармацевтика корхоналари маҳсулотлари АҚШнинг барча стандартларига мос келишига одамларни ишонтиришга уринмоқда. 

Эбан ўзининг «Флакондаги ёлғон» китобида АҚШ инспекцияси одатда корхоналарни текширувдан олдин хабардор қилишини ёзади. Бу эса брак маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқариш жараёнлари ҳужжатларини тузатиб қўйишга имкон беради. 

Компаниялар дори сифати ва атроф-муҳит муҳофазасига талаб қатъий бўлмаган чет элларда ишлаб чиқаришни очишдан манфаатдордирлар. Ҳиндистонда ишчи кучи арзон ва яна хомашёдан яхшигина тежаш мумкин. Америка ва Ғарбий Европа компаниялари эса хорижда фармацевтика фабрикаларини арзонгина нархда сотиб олиб, ишлаб чиқаришни ўша ёққа кўчиради. 

Энг ёмони, хапдорилар сифати уларни текширувдан ўтишига ва қаерга мўлжаллаб ишлаб чиқарилганига боғлиқ. Африка, Жануби-Шарқий Осиё, Жанубий Америкага энг паст сифатга эга дорилар етказиб берилади. Европага эса мутлақо бошқа дорилар жўнатилади. Ҳар куни ичиш буюрилган ва асорати йўриқномада кўрсатилмаган заҳарли дориларни қабул қилувчилар ўз ҳаётларини кўпроқ хатарга қўядилар. "Бундай дориларни харид қилишдан олдин уларни интернет бўйича текшириб кўриш тавсия этилади. Уни ишлаб чиқаруви ким, доридан фойдаланганлар қандай муносабат билдирганини билиб олиш зарур» дейди журналист Кэтри Эван. АҚШда сотилаётган 40 фоиз хапдорилар ҳинд компанияларида ишлаб чиқарилган. Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюроси ҳинд дори-дармонларининг 10 фоизида фаол моддалар жуда кам бўлиб, даволашда ҳеч қандай самара бермагани аниқлади. 

АҚШда шифокорлар бундай сифатсиз дориларни аниқлаш ва беморларга оригинал хапдориларни ёзиб беришга ҳаракат қилишмокда. Айниқса, улар юрак касалликларига дори ёзиб беришда жуда эҳтиёж бўлишмокда. Халқаро назорат ҳинд дориларининг 15 фоизида 1600 та хатони аниқлади. Жумладан, икки гигант ҳинд фармацевтика корхонаси – Wockardt ва Sun Pharmaceuticars LTD маҳсулотлари сифати паст. 

"Мир новостей" (2020 йил, 9-сон) ҳафтаномасидан Т.Шомуродов тайёрлади.