ДТМ: Қанча абитуриент Самарқанддаги олий таълим муассасаларига ҳужжат топширди?
Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлими томонидан олинган маълумотларга асосан, жорий йилнинг 5 июль (соат 18:00) ҳолати бўйича ҳужжат топширган абитуриентлар қуйидагича:
Самарқанд давлат университетига – 25793 нафар;
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига – 3379 нафар;
Самарқанд давлат чет тиллар институтига – 3126 нафар;
Самарқанд давлат тиббиёт институтига – 5594 нафар;
Самарқанд ветеринария медицинаси институтига – 2509 нафар;
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига – 2854 нафар;
ТАТУ Самарқанд филиалига – 1191 нафар;
“Ипак йўли” туризм халқаро университетига – 1347 нафар;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалига – 310 нафар абитуриентлар ҳужжат топширган.
Вилоятда олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган жами абитуриентлар сони 46107 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз: 2020-2021 ўқув йили учун вилоятдаги олий таълим муассасаларига жами 9953 нафар талаба қабул қилинади.